Самарқанд шаҳрида “Нексия” автомобили чуқурга тушиб кетди
Жорий йилнинг 28 март куни соат 21:30ларда, Самарқанд вилояти, Самарқанд шахар, М.С.Барака кўчасида ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Н.Ф. “Нексия” русумли автомобилни бошқараётган вақтда, таъмирлаш ишлари олиб борилаётган жойда мавжуд бўлган чуқурликка автомобилнинг олд томони тушиб кетган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Автомобилга техник зарар етган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан ноқулай об-ҳаво шароитида ўта эҳтиёткор бўлиб, белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати