Самарқанд шаҳрида содир бўлган тўқнашув юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 20 январь куни соат 22:30ларда, Самарқанд вилояти, Самарқанд шахар, М.Улуғбек ва М.Қошғарий кўчалари кесишган чорраҳада, хайдовчи, 1967 йилда туғилган Р.Э. бошқарувидаги “Нексия-2” русумли ҳамда хайдовчи, 2002 йилда туғилган Ж.Э. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомобиллар тўқнашган. Тўқнашув зарбидан “Ласетти” русумли автомобиль хайдовчиси бошқарувни йўқотиб светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган ҳайдовчи, 1976 йилда туғилган А.Т. бошқарувидаги “Нексия” русумли ҳамда ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган П.З. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомобилларга тўқнашган.
Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга, тезлик меъёрига, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилишларини, қоидаларни четлаб ўтиб ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати