Тест режимида

Ҳодисалар

Самарқанд туманида 7 ёшли бола ЙТҲ қурбони бўлди

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни соат 15:00 ларда, Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани ҳудудидан ўтувчи маҳаллий, ички автомобиль йўлида, ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган Ш.М. “Ласетти” русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига югуриб ўтаётган пиёда, 2013 йилда туғилган С.С.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, пиёда, вояга етмаган, 7 ёшли С.С. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ота-оналардан фарзандларига эътиборли бўлишларини, вояга етмаган фарзандларини автомобиль йўлларида ёлғиз ҳаракатланишига йўл қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати