Тест режимида

Ҳодисалар

Самарқанд вилоятида ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора бераётганда қўлга олинди

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ бўлинмалари йўл патруль хизмати батальони йўл-патруль хизмати тўртинчи отряди ходимлари томонидан 2020 йил 24 январь куни соат 03:40 да Каттақўрғон тумани Самарқанд кўчасининг ички йўлида хизмат олиб бориш давомида Ургут туманида яшовчи фуқаро Ф.А.га тегишли яшил рангли “Камаз-5320” русумли юк ташувчи транспорт воситаси ҳужжатларини текшириш мақсадида ўрнатилган тартиб тўхтатган вақтида,  ҳайдовчи Р.Ж.нинг ёнида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари йўқлиги сабабли ЙПХ инспекторлари томонидан унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган.

Шу куни соат 16:00 да ҳайдовчи  Р.Ж жавобгарликдан қочиш мақсадида, маъмурий амалиёт катта инспектори вазифасини бажараётган А.Нормуродовга “Камаз-5320” русумли  юк ташувчи транспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариб беришни сўраб, 1 млн сўм пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

 Ходимнинг билдиргисига кўра, 2020 йил 25 январь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, шу куни соат 13:30 ларда фуқаро Р.Ж. ЙПХ инспектори А.Нормуродовга 1 млн сўм  пулларни пора тариқасида бераётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати