Тест режимида

Ҳодисалар

Самарқанд вилоятида содир бўлган ЙТҲда 2 нафар фуқаро вафот этишиб, 11 нафари тан жароҳати олишди

Жорий йилнинг 16 март куни соат 21:40да Самарқанд вилояти, Нарпай тумани, Мирбозор қўрғони ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Бухоро” М-37 автомобиль йўлининг 105-километрида "Lacetti" русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қатнов қисмини ажратиб турувчи бетон тўсиқни бузиб ўтиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган “Газель” русумли микроавтобус билан тўқнашув содир этган. Шу йўналишда ҳаракатланган “ВАЗ 2106” ва "Nexia-2" русумли автомашиналар шикастланган, ушбу автомашина ҳайдовчилари тан жароҳати олишмаган. ЙТҲ натижасида, “Газель” русумли микроавтобуснинг ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси ҳодиса содир бўлган жойда вафот этишган. Яна бир йўловчи оғир тан жароҳатлари билан тиббий муассасага ётқизилган. Микроавтобусда бўлган 9 нафар йўловчи ва "Lacetti" русумли автомашина ҳайдовчиси турли хил даражада тан жароҳат олиб тиббиёт муассасасига мурожаат қилишган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати