Тест режимида

Ҳодисалар

Самарқандда ҳам ободонлаштириш ишлари авжида

Баҳор – бунёдкорлик фасли кириб келганлиги муносабати билан, республикамизнинг барча ҳудудларида мевали ва манзарали кўчатлар экиш ишлари авжига чиқди. Бугун Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари ҳам ана шундай савобли ишни амалга оширдилар. Келгусида ҳар томонлама фойдаси тегадиган мевали ва манзарали кўчатларни йўл ёқалари ва хизмат бинолари ҳовлисига ўтказишди. Ободонлаштириш ишлари давом этади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати