Тест режимида

Ҳодисалар

Сариосиёда “Каптива” ва велосипед иштирокидаги ЙТҲ натижасида йўловчи вафот этди

Жорий йилнинг 22 апрель куни соат 21:45 ларда, Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, М.Улуғбек МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4P-108А автомобиль йўлининг 3 км.да, ҳайдовчи 1986 й.т. А.Ш. “Каптива” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, йўл четидан шу йўналишда кетаётган велосипед хайдовчисини туртиб юбориб, сўнгра рул бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг тарафидаги хонадоннинг деворига автомашинанинг олди қисми билан урилиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, “Каптива” русумли транспорт воситаси йўловчиси 1989 й.т. У.Т. оғир тан жароҳати олиши оқибатида туман шифохонасида вафот этган. Ушбу транспорт воситаси ҳайдовчиси А.Ш. ва велосипед хайдовчиси 2002 й.т. И.Ж.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари карантин вақтида заруратсиз кўчага чиқмаслигингизни, зарурат билан чиққан вақтингизда ҳам “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати