Тест режимида

Ҳодисалар

Сергелида "Damas" юк автомобили билан тўқнашди

Жорий йилнинг 26 апрель куни соат 07:00ларда Тошкент шаҳар, Сергели тумани, ТХАЙ кўчасида, ҳайдовчи, 1970 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги "Isuzu" русумли юк автомобили ҳамда ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги "Damas" русумли автомобиль иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, ҳайдовчилар ва бир нафар йўловчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.