Тест режимида

Ҳодисалар

Шайхонтохурда “Камаз” ЙТҲга учради. Қурбонлар бор.

Жорий йилнинг 18 июнь куни соат 06:00 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, ТХАЙ кўчаси “Дилшод” кафеси қаршисида, ҳайдовчи, 1982 й.т. М.И. (эркак) “КАМАЗ” русумли юк автомашинасини бошқариб кетаётиб, ухлаб қолиши натижасида рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги реклама шитига урилган.

ЙТҲ оқибатида “КАМАЗ” русумли юк автомашинаси салонида ёнғин содир бўлган.

Натижада, ҳайдовчи 38 ёшли М.И. тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, йўл четида турган пиёда (Достон исмли, ёши тахминан 25-30 ларда, айни вақтда шахсига ва ўлими сабабига аниқлик киритилмоқда) ҳам тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз. 

Ўзбекистон Республикси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати