Тест режимида

Ҳодисалар

“Шарқ” ЙПХ маскани яқинида содир бўлган тўқнашув юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 12 январь куни соат 21:35 ларда, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, “Шарқ” ЙПХ маскани олдида, ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган С.А. “Toyota Land Cruiser” русумли автомобилида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотиши оқибатида, ўзидан олдинада бўлган ҳайдовчи, 1967 йилда туғилган Б.Р. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автобилга ҳамда йўл қатнов қисмини ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ЙТҲ содир этган.

Тўқнашув натижасида, “Ласетти” русумли автомобилда бўлган йўловчи 1995 йилда туғилган Г.А.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 133-моддаси тартибида мазмунан кўриб чиқишлик учун Жиноят ишлари бўйича Бектемир тумани судига юборилган.

Суд томонидан фуқаро С.А.га нисбатан БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима жазоси белгиланган.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини, қоидаларни четлаб ўтиб, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати