“Шарқ” ЙПХ масканида ходимлар сергак
Жорий йилнинг 11 май куни соат 12:10 ларда Тошкент шаҳар, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканига бириктирилган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари М.Тошбоев, Б.Исахонов, Э.Солиев хамда Э.Кучкоровлар хизмати давомида, Тошкент вилояти ҳудудидан Тошкент шаҳар ҳудудига кириб келаётган, “Спарк” русумли транспорт воситасини тўхтатиб текширишганда, автомашина йўловчиси 1988 й.т. Д.С. шубха уйғотган ва холис, гувоҳлар иштирокида йўловчи шимининг ўнг чўнтагидан оқ қоғозга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддалари топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Д.С. ва топилган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга олиб бориб топширилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати