Тест режимида

Ҳодисалар

“Шарқ” ЙПХ масканида ходимлар ҳушёр

Жорий йилнинг 22 май куни соат 04:00 ларда, Тошкент шаҳар, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари М.Шарипов, Б.Нугмонов, Кинология ходими О.Нурматов ҳамда Бектемир ТИИО ФМБ ТЭҚКБ бошлиғи З.Хотамовлар томонидан ҳамкорликда “Қорадори-2020” тадбири давомида, Тошкент вилояти ҳудудидан Тошкент шаҳри ҳудудига кириб келаётган, 1995 й.т. Б.М. (эркак) бошқарувидаги “Малибу” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи ўриндиғи эшиги чўнтагидан қора целофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи Б.М. ва топилган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати