Тест режимида

Ҳодисалар

Шайхонтоҳур туманида "Orlando" автомобилининг двигатель қисмида ёнғин чиқди

Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йил 14 декабрь куни соат 19:25 ларда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Ислом Каримов кўчасида ҳайдовчи, 1981 йилда туғилган Ш.А. "Orlando" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб "Hilton" меҳмонҳонаси рўпарасига етган вақтда, транспорт воситасининг двигатель қисмида қисқа туташув ва унинг ортидан ёнғин юзага келган.

Ҳайдовчи зудлик билан тўхтаган. Ўзи ва салонда бўлган йўловчилар ҳам тезкорлик билан автомобилдан тушган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Ушбу ҳодиса юзасидан Шайхонтоҳур тумани ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.