Тест режимида

Ҳодисалар

Шайхонтоҳур туманида "ВАЗ-2107" ёниб кетди

Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2024 йил 10 январь куни соат 09:45 ларда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, "Ўқчи" МФЙ, Б.Зокиров кўчаси 2 уй олдида тўхтаб турган, фуқаро Д.С.га тегишли "ВАЗ-2107" русумли автомобилнинг электр симларида қисқа туташув сабаб ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.