Тест режимида

Ҳодисалар

Шайхонтоҳурда "Captiva" ёниб кетди

Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2023 йил 1 февраль куни соат 08:30 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, КХАЙ кўчасида, 5-уй олдида тўхтаб турган, фуқаро А.Б.га тегишли "Captiva" русумли автомобилда ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Бир нафар фуқаро куйиш жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.