Шошилган хайдовчи…..
Тошкент шаҳар йўлларида тезликни ўлчовчи радарлар ўрнатилган бўлишига қармасдан айрим ҳайдовчилар борки, бир неча маротаба радарнинг эътиборига тушиб, содир этган қоидабузарлиги учун жавобгарликка тортилса ҳам тезлик талабларига амал қилмасликлари давом этмоқда.
Мисол учун, “Lexus LX-570” русумли 01 L 727 LA давлат рақамли транспорт воситаси эгаси 2019 йил давомида 29 марта белгиланган тезликни оширишга йўл қўйганлиги аниқланган.
Ушбу тоифадаги хайдовчилар билан профилактик чоралар кўрилиши натижасида мазкур транспорт воситаси ҳайдовчиси 2020 йилда ҳали бундай қоидабузарликка йўл қўймади, шундай давом этиши тарафдоримиз.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Тезликни ошириб радарга тушиш обрўни оширмайди, аксинча оилавий бюджетга ёки оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларини келтириб чиқаришга бегуноҳ инсонларнинг ҳаётдан бевақт кўз юмишига ёки бир умрга ногирон бўлиб қолишига олиб келади.Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари! Сизга оқ йўл тилаб, шошилмасликни ва йўл ҳаракати қоидаларини ҳурмат қилиб, уларга риоя қилишингизни сўраймиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати