Тест режимида

Ҳодисалар

Шўрчи туманида содир бўлган ЙТҲда йўловчи қурбон бўлди

Жорий йилнинг 8 май куни соат 13:00 ларда, Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани, “Оқкамар” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Олтинсой-Шўрчи” йўналишидаги 4К-592 автомобиль йўлининг 8 км.да ҳайдовчи 1998 й.т. Ў.Қ. “Нексия” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг четидаги дарахтга бориб урилган.

Натижада, “Нексия” русумли транспорт воситаси йўловчиси 1990 й.т. А.Х. оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Шўрчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда ҳаракатланганда "Йўл ҳаракати қоидалари"га амал қилишларини сўраб қоламиз. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати