Шўрчида содир бўлган ЙТҲда “Нексия” ҳайдовчиси вафот этди
Жорий йилнинг 28 апрель куни соат 01:30 ларда Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани, “Жойилма” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4К590 йўлининг 14 км.да, ҳайдовчи 1991 й.т. З.Х. “Нексия” русумли транспорт воситасини юқори тезликда бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда келаётган, ҳайдовчи 1988 й.т. Б.А. бошқарувидаги “Зил-138” русумли юк транспорт воситаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, “Нексия” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси З.Х. оғир тан жароҳати олиб ЙТҲ жойида вафот этган.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари карантин вақтида заруратсиз кўчага чиқмаслигингизни, зарурат билан чиққан вақтингизда ҳам “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати