Тест режимида

Ҳодисалар

Сирғалида “Матиз” уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди

Жорий йилнинг 20 май куни соат 00:05 ларда, Тошкент шаҳар, Сирғали тумани, ТХАЙ кўчасида жойлашган «Мустанг» АЁКШ қаршисида ҳайдовчи 1997 й.т. М.М. (эркак) “Матиз” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда Н.П.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, пиёда 1952 й.т. Н.П. (эркак) оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур холат юзасидан Сирғали тумани ИИО ва ФМБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда пиёдаларга эътиборли бўлишларини, пиёдалар белгиланмаган жойлардан кесиб ўтмасликларини, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати