Сирдарёда 5 та автомашина тўқнашувида 2 нафар йўловчи қурбон бўлди
Жорий йилнинг 18 июнь куни соат 10:20 ларда, Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган М-34 автомобиль йўлининг 85 км.да, ҳайдовчи, 1992 й.т. Х.Х. (эркак) “Каптива” русумли транспорт воситасини “Гулистон-Тошкент” йўналишида бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1993 й.т., С.М. (эркак) бошқарувида бўлган “Кобальт” русумли транспорт воситасининг ўнг томонидан қувиб ўтиши натижасида тўқнашув содир бўлиб, “Каптива” автомашинаси йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган ҳайдовчи 1986 й.т. М.У. (эркак) бошқарувидаги “Дамас” русумли ҳамда ҳайдовчи 1962 й.т. Б.М. (эркак) бошқарувидаги “Кобальт” русумли транспорт воситаларига, ҳайдовчи С.М. бошқарувидаги “Кобальт” автомашинаси эса ҳайдовчи, 1975 й.т., У.Х. (эркак) бошқарувидаги “Ауди-100” русумли автомашинанинг орқа қисмига урилиб, ЙТҲ содир бўлган.
Натижада, “Дамас” русумли транспорт воситаси йўловчилари 1979 й.т. А.Ж. (эркак) ва 1982 й.т. Қ.Қ. (эркак)лар оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этишган.
“Кобальт” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Б.М. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда ҳаракатланганда амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишларини, ҳадовчилар қувиб ўтиш қоидалари ва тезлик меъёрларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати