Тест режимида

Ҳодисалар

Сирдарёда ЙТҲ натижасида яна бир инсон бевақт вафот этди

Жорий йилнинг 24 март куни соат 02:30 да Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 6-км.да “Тошкент-Термиз” йўналишида ҳайдовчи Ф.М. “Кобалт” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи Ш.Қ. бошқарувидаги “Камаз” русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилиши натижасида ЙТҲ содир бўлган.
Натижада, “Кобалт” русумли транспорт воситасининг йўловчиси А.А. кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан олган тан жароҳатлари сабабли шифохонада вафот этган. Ҳолат юзасидан Оқолтин тумани ИИБ ТГ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганингизда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати