Тест режимида

Ҳодисалар

Сирдарёда юк ва енгил автомобиллар иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 15 июль куни соат 13:00ларда Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлининг 34-километрида "Сирдарё-Гулистон" йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келган "Дамас" русумли автомашина ортга қайрилиб олаётган вақтда ортидан бир йўналишда ҳаракатланиб келган "ISUZU" русумли юк автомашинаси уриб юбориши натижасида қарама-қарши томонига чиқиб кетиб ағдарилган. "ISUZU" юк автомашинаси йўлнинг ўнг томонига ағдарилган вақтда шу йўналишдан ҳаракатланиб келаётган "Нексия" русумли автомашина ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб йўл четидаги темир тўсиққа урилиб ЙТҲ содир этган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Сирдарё ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.