Тест режимида

Ҳодисалар

Сирдарёда содир бўлган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи вафот этди

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни соат 00:50 ларда, Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани ИИБ навбатчилик қисмига тушган хабарга кўра, Мирзаобод тумани, Мирзачўл МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-18А автомобиль йўлининг 1-километрида ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Т.М. “Нексия-3” русумли автомобилда, тезликни меъёридан оширган ҳолда ҳаракатланаётиб, йўлнинг бурилиш жойида бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилган ва ағдарилган.

Натижада, "Нексия-3" автомобили ҳайдовчиси, 26 ёшли Т.М. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилишларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати