Тест режимида

Ҳодисалар

Сирдарёдаги йирик йўл-транспорт ҳодисаси 5 нафар инсоннинг ҳалок бўлишига сабаб бўлди

2020 йил 1 февраль куни соат 09:10да тушган хабарга кўра, шу куни соат 08:00ларда, “Зарбдор-Гулистон” автомобиль йўлининг 1-километрида Гулистон кўчаси “Болалар спорт мажмуаси” қаршисида, Гулистон шаҳрида яшовчи Ш.Б ишонч қоғози билан отаси А.Мга тегишли “Кобальт” русумли автомобилни бошқараётиб, белгиланган тезликни меъёридан ошириб ҳаракатланганлиги сабабли бошқарувини йўқотиб, йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиқдан ошиб ўтиб, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган Боёвут туманида яшовчи С.М бошқарувидаги “Дамас” русумли автомобиль билан тўқнашув содир этган.

Натижада “Дамас” автомобиль ҳайдовчиси С.М ва йўловчилар Ш.А, Д.Э, С.М.лар воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, яна бир йўловчи  А.М касалхонада вафот этган.

“Кобальт” русумли автомобиль ҳайдовчиси Ш.Э ва йўловчилари С.М. ва   Ж.Э. лар олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага ётқизилган.

Хурматли ҳаракат иштирокчилари, йўлларда ҳаракатланаётганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиб, белгиланган тезлик талабларига риоя қилишларингизни сўраб қоламиз. Шундагина кўзлаган манзилингизга, оилангиз бағрига эсон-омон етиб оласиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати