Тест режимида

Ҳодисалар

Сирдарёда зовурга тушиб кетган автомобиль олиб чиқилди

2023 йил 19 январь куни соат 18:05 да вилоят ФВБ диспетчерлик хизматига келиб тушган хабарга кўра, Мирзаобод тумани "Тошкент" МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган "Damas" русумли автомобиль хайдовчиси Х.Н. руль бошқарувни йўқотиб, зовурга тушиб кетган.

Зудлик билан, воқеа жойига вилоят ФВБ Ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари етиб борган ва кўрилган тезкор чоралар натижасида автомобиль зовурдан олиб чиқилган.

Ходиса оқибатида хеч ким тан жароҳати олмаган.