Тест режимида

Ҳодисалар

“Sizdan telegram” саҳифасига жойлаштирилган мақолага муносабат

Жорий йилнинг 19 март  куни интернет ижтимоий тармоғининг “Sizdan telegram” саҳифасига “Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан ёзмоқдамиз. Тажрибасиз йигитлар таксичилик қилаётгани оқибатида авариялар кўпаймоқда. Ушбу ҳолатни мутасаддилар назоратга олса яхши бўларди” сарлавҳали мақола жойлаштирилди.

 Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганда, жорий йилнинг 28 февраль куни соат 18:45ларда Яккабоғ тумани “Янгиобод” МФЙ ҳудудида ҳайдовчи Т.С. бошқарувида бўлган “Нексия” русумли транспорт воситасида ортга қайрилиб олмоқчи бўлиб, бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Ж.Қ. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина йўлига чиқиб кетиши натижасида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида, “Нексия” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати