Енгил ва юк автомобиллари тўқнашди. Ҳайдовчилардан бири қурбон бўлди
Жорий йилнинг 18 август куни соат 09:00 ларда, Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтувчи 4R-112 “Фарғона халқа йўли” автомобиль йўлининг 22-километрида, ҳайдовчи, 1986 й.т. Ш.А. “Нексия” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқараётиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиши оқибатида қаршисидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1966 й.т. М.Т. бошқарувидаги “Зил-130” русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.
Тўқнашув натижасида, “Нексия” русумли автомобиль ҳайдовчиси 34 ёшли Ш.А. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.
Барча ҳайдовчилардан транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширмасдан бошқаришларини, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига амал қилишларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати