Тест режимида

Ҳодисалар

Сурхондарёда ҳайдовчи 5.43 – “Радар” йўл белгисини кўрмади ёки кўрмаганга олди...

 

Жорий йилнинг 13 февраль куни айрим ижтимоий тармоқларда “Сурхондарё вилояти, Денов туманида ҳамон Гаилар радарни радар белгиси қўймасдан истаган жойига қўйиб ишлашмоқда” сарлавҳаси остидаги видеотасвир тарқалган эди...

Мазкур ҳолат ўрганилиб чиқилганда, жорий йилнинг 11 февраль куни Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Б.Сайфуллаев белгиланган дислокация асосида Денов тумани "Ғалаба" СФИУ ҳудудида транспорт воситалари тезлигини аниқловчи “Радар” мосламаси билан хизмат олиб борган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеотасвир айнан ушбу ҳудудда олинган. Видеотасвирга олган шахс тезликни аниқловчи “Радар” мосламасини кўриб, мосламадан олдинда ўрнатилган йўл белгисини кўрмаган ёки кўрмаганга олган. Яъни, ушбу ҳудудда 5.43 “Радар” йўл белгиси мавжуд эканлиги маълум бўлди.  

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда тезликни меъёридан оширманг. Тезлик кўплаб инсонларни ҳаётдан бевақт кўз юмишларига сабаб бўлмоқда. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишингизни сўраб қоламиз.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати