Тест режимида

Ҳодисалар

Сурхондарёда “УАЗ” автомобилига ўрнатилган газ баллонида ёрилиш содир бўлди

ФВВ хабарига кўра, бугун, 28 июль куни соат 06:15да Музработ тумани “Юртим жамоли” МФЙда жойлашган “Қора марварид” МЧЖга қарашли автомобилларга газ қуйиш шохобчасида “УАЗ” русумли автомобилга ўрнатилган газ баллонининг ёрилиши юзага келган.

Ҳодиса оқибатида жароҳатланган ҳамда вафот этганлар йўқ. Автомобиль ва шохобчанинг том қисми зарарланган.

Ҳозирда масъуллар томонидан ҳодиса сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Барча ҳайдовчилардан ўз бошқарувидаги транспорт воситасига ўрнатилган газ баллонининг яроқлилигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.