Тест режимида

Ҳодисалар

Сурхондарё вилоятида поезд ва “Дамас” иштирокида тўқнашув содир бўлди...

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 11 февраль куни соат 09:00лар атрофида Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида тўқнашув содир бўлди.

“Дамас” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Р.А. ҳаракатланаётиб, қалин туман тушганлиги сабабли йўлдан чиқиб кетган ва биринчи бўлим қўриқланмайдиган темир йўл объектида поезд билан тўқнашув содир этган.

Натижада, “Дамас” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Р.А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳурматли ҳаракат ишлтирокчилари, йўлларда ҳаракатланаётганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишингизни сўраймиз. 

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати