Тест режимида

Ҳодисалар

“Тарғибот автокарвони” Самарқанд вилоятида

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи ташаббуси билан Жомбой тумани ҳудудида 15 февралдан 1 мартга қадар “Ҳаракат хавфсизлиги ўн беш кунлиги” тадбири ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан, туман ҳудуди бўйлаб ўқув семинарлари, оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларини ўзида намоён қилувчи транспорт воситалари ортилган “Тарғибот автокарвони”, рейдлар ва бошқа тадбирлар ташкил этилмоқда.Ташкил этилаётган тадбирларга тумандаги корхона ва ташкилотлар, мактаблар, бошқа таълим муассасалари, маҳаллалар ҳамда жамоатчилик вакиллари, қолаверса тумандаги ташаббускор ўқувчи ёшлар иштирок этишмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати