Тест режимида

Ҳодисалар

Телефонга чалғиган пиёда “Дамас”ни кўрмай қолди

2019 йил 19 декабрь куни соат 18-30 ларда, Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани ҳудудидан ўтган, 4Р-2 “Тошкент–Нурафшон” автомобиль йўлининг 14-км.да, ҳайдовчи Тошкент вилояти  Нурафшон шаҳрида яшовчи, 1948 йилда туғилган К.С. “Дамас” русумли автомобилини бошқараётиб, пиёда Ўртачирчиқ туманида яшовчи, 1960 йилда туғилган С.К.ни уриб юборган. Натижада, пиёда С.К. тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган. Дастлабки маълумотларга кўра пиёда йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган ва телефонда гаплашаётган бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати