Темир йўл кесишмасида шошилманг!
Темир йўл кесишмаларида шошма-шошарлик, тартибсизлик тузатиб бўлмас хатоларни юзага келтиради. Бундай ҳудудлардаги қоидабузарликлар аксарият холларда мудҳиш фалокатлар билан якун топади. Бунга талайгина мисолларни келтириб ўтиш мумкин.
Сиз суратда кўриб турган “Спарк” русумли транспорт воситасининг ҳайдовчиси А.А. ҳам юқорида айтилгани каби шошма-шошарликни ёқтирадиган, ҳаётини хавф остига қўйишдан чўчимайдиганлардан биридир. У Янгийўл шаҳридаги “Янги ҳаёт” кўчасидаги темир йўл кесишмасида светофорнинг таъқиқловчи чироғи ёниб турган, сунъий тўсиқлар кўтарилган бўлишига қарамасдан қарама-қарши йўналишга чиқиб туриб олди. Сунъий тўсиқлар тушиши билан ўз ҳаракатини давом эттирди.
Ўзининг нотўғри ҳаракатини ҳеч ким кўрмади деган ҳаёлга борган ҳайдовчи кесишмада видеокузатув мосламалари борлигини унутди. Йўл-патруль хизмати инспекторлари эса унинг бу “мардонавор” ҳаракатини маъмурий баённома ёзиш билан сийлашди.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Темир йўл кесишмаларидан ўтишда асло шошма-шошарлик қилманг. Бу ўзингиз ва ўзгалар ҳаётига жиддий хавф туғдиради.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати