Тест режимида

Ҳодисалар

Чарчоқ ҳолатида автомобиль бошқариш оқибати.

2019 йил 27 ноябрь куни соат 06:00 ларда, Наманган вилояти Чуст тумани ҳудудида, ҳайдовчи Наманган шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган У.И. “Матиз” русумли автомобилини бошқараётиб, рулда ухлаб қолиши оқибатида бошқарувни йўқотиб, йўл четига чиқиб, ариққа ағдарилган. Натижада, ҳайдовчи тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган ва йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.