Тез тиббий ёрдам аавтомобили иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот
2022 йил 26 декабрь куни соат 02:20 ларда Шайхонтоҳур тумани Себзор кўчасида 1963 йилда туғилган ҳайдовчи Н.А. "Ford" русумли тез тиббий ёрдам автомобилида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл четида тўхтаб турган "Tracker" русумли транспорт воситасига тўқнашган ва "Ford" автомобили ағдарилган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилган ҳолда, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.