Тезлик меъёрларига амал қилинг
2019 йил 27 декабрь куни соат 22:00 ларда, Қашқадарё вилояти Қарши тумани ҳудудида, ҳайдовчи Қарши шаҳрида яшовчи, 1982 йилда туғилган Х.Ш. “НЕКСИЯ-3” русумли автомобилини бошқараётиб, тезликни меъёридан ошириб юбориши натижасида рул бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонига ағдарилган. Натижада ҳайдовчи Х.Ш. воқеа жойида ҳалок бўлган.