Тезлик оқибатида Андижон туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди...
Жорий йилнинг 13 февраль куни соат 21:00 ларда Андижон вилояти Андижон тумани ҳудудида Асака туманида яшовчи Х.М. “Нексия-3” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан ошириб бошқариши оқибатида, шу йўналишда йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган “ЗИЛ-130” русумли юк автомашинасига урилиб, тўқнашув содир этган.
Натижада, “Нексия-3” русумли автомашина йўловчилари И.Ж. ва Н.П.лар тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган. Ушбу транспорт воситаси ҳайдовчиси Х.М. ва йўловчиси М.Б.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда белгиланган тезлик талабларига қаий риоя этинг. Тезликни меъёридан ошириб ўзингиз ва бошқа ҳаракат иштирокчилари ҳаётини хавф остида қолдирманг. Унутманг! сизни уйда фарзандларингиз, ота-онангиз, яқинларингиз кутади. Ҳар доим йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати