Тест режимида

Ҳодисалар

Тонировка қилишибдию, рухсатнома олиш эсларидан чиқибди

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, қоидабузарликларнинг олдини олиш юзасидан бир қатор тадбирларни амалга ошириб келишмоқда. Жорий йилнинг 29 февраль куни ўтказилган авторейд тадбири давомида тегишли рухсатномасиз транспорт воситаси ён ойналирини қорайтириб олган бир неча ҳайдовчилар аниқланди. Уларга нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённомалар тузилиб, транспорт воситалари вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати