Тонировка қилишибдию, рухсатнома олиш эсларидан чиқибди
Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, қоидабузарликларнинг олдини олиш юзасидан бир қатор тадбирларни амалга ошириб келишмоқда. Жорий йилнинг 5-6 март кунлари Термиз шаҳар ва туманида ўтказилган авторейд тадбири давомида тегишли рухсатномасиз транспорт воситаси ён ойналирини қорайтириб олган бир неча ҳайдовчилар аниқланди. Уларга нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённомалар тузилиб, транспорт воситалари вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилди.