Тошкент шаҳар, Миробод туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди...
Жорий йилнинг 13 февраль куни кўплаб ижтимоий тармоқларда “Хизмат автомашинаси билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди” сарлавҳаси остидаги видеотасвирлар эълон қилинган эди.
Жорий йилнинг 12 февраль куни соат 11:20 ларда Миробод тумани, Янги қўйлиқ кўчасида, Зангиота туманида яшовчи А.Х. “Лабо” русумли транспорт воситасини бошқараётиб, Юқоричирчиқ туманида яшовчи У.Т. бошқарувида бўлган “Уаз” русумли транспорт воситаси чорраҳада, светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида тўхтаб турган вақтида ортидан бориб урилган. Шундан сўнг, С.Ш. бошкарувида бўлган “Ласетти” русумли транспорт воситаси “Лабо” русумли транспорт воситасининг ортидан урилиб, тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашув натижасида, “Лабо” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси А.Х. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.
Ҳурматли йўл ҳаракати қатнашчилари йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишингизни сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати