Тест режимида

Ҳодисалар

Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди...

Жорий йилнинг 13 февраль куни кўплаб ижтимоий тармоқларда “Ўртачирчиқда иккита нексия иштирокида авария бўлди, шопирни оёғи қисилиб қолибди” сарлавҳаси остидаги видеотасвир эълон қилинган эди.

Жорий йилнинг 13 февраль куни соат 14:30 ларда Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани “Тошкент-Нурафшон” автомобиль йўлининг 18 километрида, Чилонзор туманида яшовчи К.Ш. “Нексия” русумли транспорт воситасида ўрнатилган тартибда ортга қайрилиб олаётган вақтида, унга қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган Юнусобод туманида яшовчи Х.Н. бошқарувидаги “Нексия” русумли транспорт воситаси келиб тўқнашган.

Тўқнашув натижасида, ҳар икки транспорт воситалари ҳайдовчилари тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилишган.

Ҳурматли йўл ҳаракати қатнашчилари йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишингизни сўраб қоламиз.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати