Тест режимида

Ҳодисалар

Тошкентда тўқнашган "Changan" русумли автомобиллар юзасидан маълумот

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 23 февраль куни соат 11:30ларда, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Нукус ва Амир Темур кўчалари кесишган чорраҳа яқинида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳудудий бошқармаларга фойдаланиш учун топширилиб, олиб кетилаётган "Changan" русумли автомобиль ҳайдовчиларидан бири кескин тормоз босиши оқибатида ортида ҳаракатланаётган ушбу русумдаги 6 та автомобиллар ҳам кескин тормозланиши юзага келган.

Ҳодиса натижасида 2 та автомобиль техник шикастланган. Тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишларини, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати