Тест режимида

Ҳодисалар

Транспорт воситаси тиркамаси устидаги контейнер кўприкка тегиб ерга тушди

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 25 май куни соат 11:00 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Сеул кўчаси бўйлаб Фурқат кўчасидан Бунёдкор кўчаси томон ҳайдовчи С.М. “Камаз 54112” русумли юк ташувчи транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, ерусти метро йўли ўтган кўприкка етган вақтида 3.13. “Чекланган баландлик” тақиқловчи йўл белгиси (юқори чекланган баландлик 3,5 м) ўрнатилганлигига қарамасдан, транспорт воситаси юки билан бирга баландлиги 4 м 40 см бўлсада кўприк остидан ҳаракатни давом эттириши натижасида, тиркамаси устида бўлган контейнер (бўш) кўприкка тегиб ерга тушган.

Натижада тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати