Тест режимида

Ҳодисалар

Учкўприкда “Исузу” уриб юборган велосипедчи шифохонада вафот этди

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни соат 01:45 ларда, Фарғона вилояти, Учкўприк тумани, Меҳнатобод МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 335-километрида, ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Х.Т. “Исузу” русумли юк автомобилини бошқариб кетаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида ўзи билан бир йўналишда, олдинда ҳаракатланиб кетаётган велосипедчи, 1983 йилда туғилган Х.Т.ни уриб юборган.

Натижада, велосипедчи 37 ёшли Х.Т. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан эҳтиёткор бўлишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати