Қулоқчин тақиб йўлдан ўтаётган велосипедчини “Каптива” уриб юборди
Жорий йилнинг 21 май куни соат 19:05 ларда Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар, Қ.Румий кўчаси 6-уй қаршисида ҳайдовчи 1971 й.т. А.В. (эркак) “Каптива” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан қулоғига қулоқчин таққан ҳолатда велосипед бошқариб ўтаётган, 1985 й.т. Н.Я.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, велосипедчи 35 ёшли Н.Я. (эркак) олган тан жарохатлари оқибатида ЙТҲ жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ва ФМБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда пиёда ва велосипедчиларга эътиборли бўлишларини, белгиланган тезлик меъёрларига амал қилишларини, пиёда ва велосипедчилар йўлдан ўтаётган вақтларида қулоқчин ва бошқа воситалардан фойдаланмасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати