Тест режимида

Ҳодисалар

Қумқўрғонда электровоз ҳамда юк автомобили тўқнашди

2021 йил 9 сентябрь куни соат 09:20 ларда Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани, Азларсой МФЙ ҳудудидан ўтган темир йўл кесишмасида фуқаро А.Й. бошқарувидаги №0203-рақамли электровоз ҳамда ҳайдовчи Б.Б. бошқарувидаги "HOWO" русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида юк автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Ҳодиса жойига туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳи чиқиб, воқеа тафсилотларини ўрганган ва ҳолат ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилиб, йўлларда эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз.