Қувиб ўтиш қоидаларига амал қилинг
2019 йил 28 декабрь куни соат 14:30 ларда, Қашқадарё вилояти Чирокчи тумани ҳудудидан ўтган 4Р-84 “Яккабоғ-Чирокчи-Еттитом-Шўрбозор” автомобиль йулининг 35-км.да ҳайдовчи, Чирокчи туманида яшаган, 1999 йилда туғилган Ж.Ф. “Нексия” русумли автомобилини бошқараётиб, олдинда ҳаракатланаётган автомобилни қувиб ўтиш давомида, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, Чирокчи туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган С.И. бошқарувидаги “Камаз-55102” русумли юк автомобили билан тўқнашув содир этган. Натижада “Нексия” автомобили ҳайдовчиси Ж.Ф. ва йуловчиси Чирокчи туманида яшаган, 1998 йилда туғилган Н.Б. воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, автомобилнинг бошқа йўловчилари, 1998 йилда туғилган Т.Ж. ва 1990 йилда туғилган К.К.лар касалхонада вафот этган.