Тест режимида

Ҳодисалар

Қувиб ўтишда шошилманг!

2019 йил 22 декабрь куни соат 01:00 ларда, Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳудудидан ўтган М-39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 1249-км.да, ҳайдовчи Ғузор туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган Б.Н. “Дамас” русумли автомобилини бошқараётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузган ҳолда йўлнинг қарама-қарши йўналишига ўтиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи Сурхондарё вилояти Термиз туманида яшовчи, 1965 йилда туғилган Ж.Б. бошқарувидаги “Ман” русумли юк автомобили билан тўқнашув содир этган. Натижада, “Дамас” русумли автомобиль ҳайдовчиси Б.Н. воқеа жойида ҳалок бўлган.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати