Тест режимида

Ҳодисалар

Узун туманида содир бўлган вояга етмаган болалар иштирокидаги ЙТҲда 8 ёшли бола қурбон бўлди

Жорий йилнинг 3 май куни соат 20:00ларда Сурхондарё вилояти, Узун тумани Ўзбекистон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4R-108В автомобиль йўлининг 9 км.да ҳайдовчи 1983 й.т. Д.Г. “Ласетти” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдалар 2012 й.т. Р.Ш. ва 2013 й.т. Ш.Х.ларни уриб юбориб ЙТҲ содир этган.

Натижада, пиёда 8 ёшли Р.Ш. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган. Вояга етмаган пиёда 7 ёшли Ш.Х. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Узун тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни, ҳайдовчилар йўлларда пиёдаларга эътиборли бўлишингизни сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати