Узун туманидаги адирликда трактор ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган
Жорий йилнинг 22 май куни соат 19:20 ларда, Сурхондарё вилояти, Узун тумани, Чинор маҳалласи ҳудудидаги адирликда, транспорт воситалари ҳаракатланиши учун мўлжалланмаган жойда ҳайдовчи 1971 й.т. Э.Х. (эркак) “ТТЗ-28” русумли тиркамали тракторни пастлик томон бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб, жарликка ағдарилган.
Натижада, ҳайдовчи Э.Х. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Узун тумани ИИО ФМБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати